Hyundai ходими “Махсустранс“га раҳбар бўлди

16:56 31 Июль 2018 Жамият
778 0
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги

Каршиев Рахматилло Муродиллаевич “Махсустранс” давлат унитар корхонаси директори лавозимига тайинланди. Бу ҳақда Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Эслатиб ўтамиз бунга қадар “Hyundai Engineering CO. Ltd” хорижий корхонаси инспектори лавозимида ишлаган.

Каршиев Рахматилло Муродиллаевич 1978 йилда Жиззах вилоятида туғилган. 2001 йилда Болтон университетини (Буюк Британия, бакалавр), 2006 Соутгемтон Солент университетини (Буюк Британия) тамомлаган.

2008-2010 йилларда - Самарқанд шаҳар енгил саноат коллежи, гуманитар фанлари ўқитувчиси лавозимида ишлаган.

2010-2016 йилларда - “Best Prime AURUM” масъулияти чекланган жамияти маркетинг ва савдо бўлими бошлиғи лавозимида ишлаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар