Ҳужжатсиз ва рухсатсиз маҳсулотларнинг сифатига ким кафолат беради?

09:53 01 Май 2019 Жамият
1316 0

Мантиқан ўйлаб қаралса, суратларда акс этган лавҳалар одам боласини ҳушёр торттиради, чамамда. Самарқанд қадимий шаҳар. Боз устига, бугунги шиддатли ва граватацион жараёнлар дунё ҳамжамиятида ўз ўрнимизни шиддат ила кўрсатишимизни талаб этаётир. Айтмоқчиманки, Самарқанддек қадимий ва навқирон шаҳарга келаётган хорижий меҳмонлар бизнинг эстетик ва гигиеник фаросатимизга истеҳзоли кулиб кетмаяптимикан?

Бугун фавқулодда, Самарқанд шаҳридаги “Сиёб деҳқон бозори” да бўлдим. Жамоат транспорти тирбандлик ва асаббузарликдан сўнг, автотураргоҳга келиб тўхтади. Кўрган манзараларимдан лол қолдим. Автотураргоҳга кириш дарвозаси ёнида қовурилган балиқни реклама қилиб сотаётган сотувчи ақлимни чалғитди. Автобусдан мен билан кетма-кет тушган хорижлик сайёҳ фотоаппарати билан балиқ сотаётган аёлни суратга ола кетди. Автотураргоҳдаги паттачи-ю одамларга ҳолат гўё, одатийдек эди...

-Ҳар куни шу ерда қовурилган балиқ сотаман, дейди- Оқдарё туманилик Назира опа. Уч тўрт марта солиқчилар ҳужжат қилиб, тегишли жойда савдо қилишим кераклигини айтишди. Мен майли дедим. Кейин эса уларни излаб топа олмадим...

-Бозоримизга бир кунда юз минглаб одамлар келади, дейди – бозор паттачиси суратга олаётганимдан ажабланмагандек. – Бу бозорни битта бозор маъмурияти тартибга сололмайди. Тарғибот керак! Амалий ишлар керак. Солиқ қонунчилигини тушунтириши керак, бу солиқчилар.

-Нега, бу одамлар шунча расталар бўш бўла туриб, ерда антисанитария ҳолатида савдо қилишмоқда?

-Айтаяпманку, тарғибот йўқ деб. Бизга ҳам осон эмас, ҳар куни ҳокимият ва турли идоралардан дашном эшитиш...

Улгуржи озиқ-овқат дўконига кириб, ул-бул харид қилган бўлдим. Кассага яқинлашиб пластик карточкамни узатсам, кассадаги қиз юзимга тикилиб, “бизда терминал аппарат йўқ” дейди..

-Ўсимлик ёғининг яроқлилик муддати йўқми, сўрайман сотувчидан.

–Бу улгуржи дўкон, ғалати саволлар бериб вақтимни олманг дейди, сотувчи.

Ўйланиб, ўзимга ўзим савол бердим: Ахир, мен ва менга ўхшаш қанча одамлар бу маҳсулотни истеъмол қилишадику...

Мана шунақа гаплар. Кўп гапираверсангиз бу бозорда гап кўп экан. Қолганини тизимга масъул шахслар зиммасига қолдирдик. Зора, жўяли бир муносабат ва амалий натижалар рўй берса?

Умид СОРИЕВ, Халқ сўзи.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019