Ҳужжатларда шафтоли. Аслида эса парранда гўшти   

15:05 14 Июль 2018 Дунё
575 0
Фото: MedWeb.ru

Қирғзистонда Хитойдан ҳужжатларда шафтоли кўрсатилиб, аслида парранда гўштини мамлакатга олиб киришга бўлган уруниш фош этилди. Бу ҳақда ушбу мамлакат бош прокуратураси хабар берди.

Божхона ходимлари томонидан молия полицияси билан ҳамкорликда Балиқчи шаҳридаги “О” МЧЖ ҳудудида текширувлар олиб борилганда бу ерда шафтоли ташишга рухсат берилган ҳужжатларга эга транспорт воситаси топилган. Аслида унинг юкхонасида 83 тоннага яқин парранда гўшти ортилгани маълум бўлди.

Мамлакат қишлоқ хўжалиги ва соғлиқни сақлаши вазирликлари тегишли хизматлари томонидан мазкур маҳсулотлар карантин талабларига жавоб бермайди, деб топилди. Ўз навбатида ХХРдаги ушбу парранда гўшти етиштирувчиси корхоналарнинг тегишли реестридан ўтмагани аниқланди.

Бош прокуратура томонидан ишончсиз ҳужжатлардан фойдаланган ҳолда маҳсулотларни божхона назоратидан яшириш ва республика ҳудудига тақиқланган товарни олиб кириш(контрабанда) бўйича жиноят иши қўзғатилиб, у терговга оширилган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар