Ўзбекистонда яна бир кўкрак нишони таъсис этилади

15:31 20 Сентябр 2018 Жамият
741 0
Иллюстратив фото

Адлия вазирлиги томонидан тайёрланган “Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини тасдиқлаш тўғрисида”ги Президент Фармони лойиҳаси жамоатчилик муҳокамасига қўйилди.

Лойиҳа билан Жамиятда ҳуқуқий маданиятни юксалтириш концепциясини тасдиқлаш таклиф этилмоқда.

Концепция аҳолининг ҳуқуқий онгини оширишда янги инновацион шакллардан фойдаланишни назарда тутади.

Хусусан, ҳуқуқий тарғибот жараёнига новаторлик олиб кирилади, тарғибот замонавий, янгича ва самарали усуллардан фойдаланган ҳолда амалга оширилади (компьютер дастурлари, мобиль иловалар, электрон ҳуқуқий кутубхона).

Барча ҳаётий ҳолатлар бўйича ҳуқуқий ечим таклиф этиладиган ва давлат хизматлари кўрсатиш электрон тизими билан боғланадиган махсус сайт яратилади.

“Манзилли ҳуқуқий тарғибот” лойиҳаси амалиётга кенг татбиқ этилади, бунда ҳар бир туман ва шаҳар, зарур бўлса ҳар бир маҳалла бўйича энг долзарб, аҳолини қизиқтирадиган масалалар (масалан, жиноятчиликнинг олдини олиш ва унга қарши курашиш, аҳоли бандлиги, мажбурий меҳнат, алимент, пенсия ва нафақа, кредит, таълим олиш ва бошқа) белгиланиб, алоҳида дастурлар орқали ҳуқуқий тарғибот тадбирларини амалга ошириш тизими яратилади.

Фуқароларнинг кундалик ҳаётида кўп учрайдиган масалалар юзасидан савол-жавоб тарзидаги ҳуқуқий қўлланмалар тайёрланади ва у хонадонларга тарқатилади.

Аҳолининг ҳуқуқий саводхонлигини оширишда кўрсатган ишлари ва ютуқлари учун фуқароларга топшириладиган “Ҳуқуқий тарғибот ишлари аълочиси” кўкрак нишони таъсис этилади. 

Таълим муассасаларининг ўқув дастурлари ҳуқуқий фанлар кўламини кенгайтириш нуқтаи назаридан қайта кўриб чиқилади, ҳуқуқ фанларидан дарс бераётган ўқитувчилар учун ҳуқуқ соҳалари бўйича курслар ташкил қилинади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019