Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизими такомиллаштирилади

22:54 10 Январь 2019 Жамият
642 0

Фото: Ўзбекистон Республикаси Президентининг Матбуот хизмати.

Аввал хабар берганимиздек, Ўзбекистон Республикаси Президенти Шавкат Мирзиёев раислигида 10 январь куни мамлакатимиз тинчлиги ва жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг олдини олиш борасидаги келгуси вазифаларга бағишланган видеоселектор йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш тизимини такомиллаштириш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилди.

Бугунги кунда “Маҳалла посбони” тузилмаси раҳбари лавозими ўрнига профилактика инспекторининг жамоат тартибини сақлаш бўйича ёрдамчиси лавозими жорий этилиб, ҳуқуқбузарликлар профилактикаси бўйича уларнинг шахсий жавобгарлиги белгилаб қўйилди. Келгусида жамоат хавфсизлигини таъминлашга муносиб ҳисса қўшган ёрдамчиларга ички ишлар органларининг олий таълим муассасаларига квота асосида ўқишга кириш ҳуқуқи берилиши маълум қилинди.

Ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва унга қарши самарали курашиш бўйича “ҳудудлар тажрибаси”ни жорий этиш зарурлиги таъкидланди. Масалан, Тошкент шаҳрида босқинчилик, Фарғонада фирибгарлик, Тошкент вилоятида ўғирлик жинояти кўп содир этилаётганини ҳисобга олиб, уларни профилактика қилиш бўйича ҳудудий усулларни шакллантириш талаб этилади.

Бош прокуратура академияси, Ички ишлар вазирлиги академияси, Миллий гвардия ҳарбий-техника институтига ўзаро ҳамкорликда криминоген вазият оғир бўлган ҳудудларда илмий тадқиқот ишларини ўтказиб, жиноятчилик аҳволи ўзгаришини криминологик прогнозлаш бўйича услубий қўлланма ишлаб чиқиш вазифаси қўйилди.

Ёшлар ўртасида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш мақсадида, ички ишлар органларида ишлайдиган психолог-педагоглар мактабини яратиш, олий ўқув юртларида психолог кадрлар тайёрлаш тизимини тубдан қайта кўриб чиқиш зарурлиги қайд этилди.

 

 

Қонун устувор, адолат барқарор бўлса, жиноятчиликка ўрин қолмайди

 

Президент ички ишлар органлари олдидаги муҳим вазифаларни белгилаб берди

 

“Ишлаганни — рағбатлантириш, ишламаганни — жазолаш” тизими сарҳисоб қилинди

 

Энди ҳокимлар ва депутатлар ҳам жиноятлар билан боғлиқ вазиятларни ҳар куни таҳлил қилиб боришади


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019