”Ҳунарманд” уюшмаси Жаҳон ҳунармандлар Кенгашининг аъзоси бўлди

12:06 15 Март 2019 Жамият
583 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистон Республикаси ”Ҳунарманд” уюшмаси “World Craft Council (Жаҳон ҳунармандлар Кенгаши)нинг аъзоси бўлди. Бу ҳақда Уюшма Ахборот хизмати “Халқ сўзи”га маълум қилди.

Ушбу ташкилот 1964 йилда Бельгияда нодавлат-нотижорат ташкилот сифатида ташкил этилган ва бой маданий меросни асраб-авайлаш ва ривожлантириш учун семинарлар, конференциялар ва кўргазмалар ўтказиш орқали бутун дунёда ҳунармандчилик ташкилотларини қўллаб-қувватлайди.

”Ҳунарманд” уюшмаси билан WCC ташкилоти ўртасида олиб борилган музокаралар натижасида (WCC-АПР) президенти Гада Каддуми мамлакатимиз раҳбарияти томонидан ўзбек миллий ҳунармандчилигини ривожлантиришга қаратилаётган улкан эътиборни юқори баҳолади ҳамда ўзбек ҳунармандчилик мактаблари, анъаналари, қадриятлари ва авлоддан авлодга ўтиб келаётган уста-шогирд мактабларига катта қизиқиш уйғотганлигини билдирди.

WCCга аъзо бўлиш ўзбек ҳунармандларининг халқаро ҳамкорликни ривожлантириш учун, шунингдек, уларнинг хориждаги кўргазмаларини ташкил этиш учун кенг имкониятлар яратади.

Мамлакатимизда 2019 йил сентябр ойида Қўқон шаҳрида Биринчи Халқаро ҳунармандчилик фестивали ўтказилади. Ушбу фестивални ўтказилишини қўллаб-қувватлаган Гадад Каддуми йирик анжуманни ташкиллаштирилишида қатнашиши ва WCCга аъзо давлатлардан ҳунармандларнинг фаол иштирок этишини билдирди. Музокаралар якунида Қўқон шаҳрига жаҳон ҳунармандлар шаҳри мақомини бериш бўйича ҳамкорликдаги ишларнинг бошланиши ҳақида келишувга эришилди.

Гада Каддуми апрел ойида Ўзбекистонга ташриф буюриб, ”Ҳунарманд” уюшмаси раҳбарияти билан учрашиш кўзда тутилмоқда. Ҳамкорликни кенгайтириш, келгусида Қўқон шаҳрида бўлиб ўтадиган халқаро фестивалга тайёргарлик кўриш ва юртимиз ҳунармандчилиги билан кенг таништириш режалаштирилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019