HUMO ва Mastercard келишувга эришди, энди HUMO карточкалари дунёнинг 70 млн.дан ортиқ савдо нуқталарида ишлайди

17:48 14 Май 2019 Иқтисодиёт
540 0

13 май куни Миллий банклараро процессинг маркази (МБПМ) ва Mastercard халқаро тўлов тизими ўртасида меморандум имзоланди. Меморандум имзоланиши Mastercard тармоғида “HUMO International” тўлов карталари қабул қилинишини назарда тутади.

Ҳамкорликнинг биринчи йўналиши - “HUMO International” тўлов картаси чиқариш ва уларни Mastercard халқаро тармоғида тўлаш учун қабул қилишни таъминлаш. Меморандум имзоланиши натижасида “HUMO International” тўлов карталари дунёнинг 70 млн. дан ортиқ савдо нуқталарида қабул қилинади.

“HUMO International” тўлов карталари эгалари Mastercard тармоғидаги барча нуқталарда харидлар учун тўловларни амалга оширишлари, хусусан, олдиндан меҳмонхоналарни банд қилиш, интернет орқали чипталарни сотиб олиш ва бошқа онлайн операцияларни амалга оширишлари мумкин. “HUMO International” тўлов карталаридан нафақат чет элда, балки Ўзбекистонда ҳам фойдаланиш мумкин бўлади.

Иккинчи йўналиш – жамоат транспортида нақд пулсиз тўловларни амалга оширишни йўлга қўйиш. МБПМ ва Mastercard метрода ҳақ тўлашда HUMO тўлов карталари ва Mastercard карталаридан фойдаланиш бўйича Тошкент метрополитени билан ҳамкорликда пилот лойиҳасини амалга оширишни келишиб олдилар. Ушбу лойиҳани амалга ошириш бир неча ойни талаб қилади, аммо уни яқин орада амалга ошириш режалаштирилган.

Ҳамкорликнинг яна бир муҳим жиҳати фирибгарликдан ҳимоя қилишга қаратилган янги юқори технологик маҳсулот ва ечимларни таклиф қилиш йўли билан тўлов тизимининг барча иштирокчилари хавфсизлигини кучайтириш бўлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019