“Ҳумо арена”нинг тантанали очилиш маросими бугун 17:00 да бошланади

15:07 15 Март 2019 Спорт
718 0

Бугун ўзбек спорти мухлислари орзиқиб кутган кун етиб келди. Гап шундаки, яна бироздан сўнг пойтахтимиздаги “Афросиёб” ва “Бешёғоч” кўчалари туташган жойда “Ҳумо арена” муз саройининг очилиш маросими бўлиб ўтади. Бугун ушбу тарихий воқелик аввалидан расмий матбуот-анжумани бўлиб ўтди.

Ушбу анжуман 2 қисмдан иборат бўлиб, дастлабки қисмида ўзбек спорти мутасаддилари журналистлар ва йиғилган меҳмонларнинг қизиқтирган саволларига жавоб беришди. Унда Ўзбекистон МОҚ номидан ташкилот Бош котиби Жасур Матчанов иштирок этди.

“Хоккей бизда аввалдан ривожланган. Бироқ сўнгги йиллар хоккей ва бошқа бир қатор қишки спорт турлари бироз эътиборимиздан чиқиб қолгандек эди. Қишки спорт турларидан халқаро майдондаги натижаларимиз мақтанарли бўлмаслигига сабаб шуғулланиш учун етарли шароит бўлмаган. Қолаверса, қиш ўлкамизда 2 ой давом этади. “Ҳумо арена” фойдаланишга топширилгач, йилнинг исталган вақтида қишки спорт турлари билан шуғулланиш учун шароит бўлади”, – дейди Жасур Матчанов.

Шунингдек, анжуманнинг иккинчи қисмида муз саройининг тантанали очилиш маросимига таклиф қилинган жаҳон спортнинг юлдузлари иштирок этишди. Улар орасида Александр Якушев, Виталий Прохоров каби хоккей юлдузлари, муз устида нафис учиш бўйича Олимпиада чемпиони Татьяна Навкадек фахрийларни мисол тариқасида келтириб ўтишимиз мумкин.

“Ҳумо арена”нинг очилиши, аминманки, Ўзбекистонда хоккей ва қишки спорт турлари тараққиётини янги босқичга олиб чиқади. Бундай замонавий спорт иншоотида шуғулланадиган ҳар қандай ёшлар келажакда етук спортчи бўлиб етишишига ишонаман. Чунки у ердаги шароитларни ҳар ерда ҳам учратавермаймиз”, – дейди Александр Якушев.

“Ҳумо арена”нинг тантанали очилиш маросими бугун 17:00 да бошланади. Мазкур тадбирни ёритиш учун 300 дан зиёд маҳаллий ва хорижий ОАВ иштирок этишади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019