Humo Arena очилиш маросимида Шавкат Мирзиёев иштирок этиши кутилмоқда

17:31 04 Март 2019 Сиёсат
867 0

Фото: «Халқ сўзи»

Президент Шавкат Мирзиёев Тошкентда янги барпо этилаётган Humo Arena муз саройининг очилиш маросимида иштирок этиши кутилмоқда. Очилиш маросими жорий йилнинг 15 март куни бўлиб ўтиши режалаштирилган.

GoSport.uz интернет-нашри манбалари берган маълумотга кўра, тадбирда шунингдек, Россия ҳоккей ва фигурали учиш спорт тури юлдузлари иштирок этишади. Жумладан, ҳоккей бўйича Олимпиада чемпиони Павел Буре, олимпиада чемпиони, уч карра жаҳон чемпиони Валерий Каменский ҳам иштирок этиши кутилмоқда.

Шунингдек маросимда ҳукумат ва парламент вакиллари, вилоят ҳокимлари, жамоатчилик ташкилотлари, маданият ва фан арбоблари, Ўзбекистоннинг етакчи спортчилари, паралимпия ўйинлари чемпионлари, дипломатик корпус вакиллари, спорт мактаблари ҳамда меҳрибонлик уйлари болалари ҳам иштирок этишади.

Маълумот учун, Humo Arena 7 қаватдан иборат бўлиб, унинг умумий майдони 82 минг метр квадратни ташкил қилади. Мажмуа 12 мингдан ортиқ томошабинни ўз бағрига сиғдира олиши мумкин. Бундан ташқари, у ерда 1600 ўринли автотураргоҳ бор.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019