“Ҳумо арена” муз саройида қурилиш қандай кетмоқда? (фотогалерея)

17:14 06 Август 2018 Жамият
915 0
Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

Спортнинг қишки турларини ривожлантириш мақсадида Тошкент шаҳрининг Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари кесишувидаги 9 гектар майдонда кўп тармоқли “Ҳумо Арена” муз саройи қурилиши бошланганидан хабарингиз бор. Тошкент шаҳар ҳокимлиги матбуот хизмати мазкур иншоот қурилишидан фотогалерея ташкил қилди.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

12 минг кишилик трибунага эга кўп функционал сарой ҳудудида муз аренаси, машғулотлар ўтказиладиган майдон, ўқув-кўнгилочар болалар хиёбони, оилавий кўнгилочар марказлар, амфитеатр, фавворали хушманзара боғлар, ресторан ва рекреацион ҳудудлар, боғ ва сайилгоҳ, замонавий паркинг ва бошқа кўплаб иншоотлар жойлашади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

Мажмуада ўлчамлари 60х30 метр бўлган иккита – асосий ва машқ муз ареналари режалаштирилган бўлиб, бино умумий майдони 74 минг квадрат метрни ташкил қилади, бино 4 қаватдан иборат бўлиб, баландлиги 36 метрни ташкил этади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

Шунингдек, муз саройи 12,5 минг ўринга эга бўлиб, концерт зали сифатида 10 минг, спорт мусобақалар ўтказиш зали сифатида эса 14 минг томошабинга мўлжалланган. Асосий бинода 300 ўринлик машқ аренаси ҳам лойиҳалаштирилган. Мажмуа ҳудудида шунингдек, спорт музейи, болалар учун ёпиқ ўйингоҳ, тренажёр заллари, фитнес маркази, замонавий типдаги умумий овқатланиш шохобчалари, спорт анжомлари дўкони ва бошқа хизмат кўрсатиш объектлари жойлаштирилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

Иншоот атрофи замонавий ландшафт архитектураси усулларидан фойдаланган ҳолда ободонлаштирилади ва аҳолига қулай бўлган маданий ҳордиқ чиқариш учун майдончалар ва боғлар барпо этилади. Бундан ташқари, бино ёнида 2000та автомобил учун мўлжалланган 4 қаватдан иборат автотураргоҳ қурилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

Муз саройи дизайнида замонавий қурилиш ечимлари ва илғор технологиялар миллий маданият элементлари билан уйғунлаштирилади, жумладан, иншоотнинг ме’морий ғоясидан муҳаббат, бахт ва ҳурлик рамзи бўлган Ҳумо қуши ўрин олган.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

Уларда жисмоний имконияти чекланган кишилар учун ҳам барча шароитлар яратилади.

Мазкур мажмуа дунёдаги етакчи архитекторлик бюроларидан бири бўлган ва 2018 йилда Корея Республикасининг Пёнгчанг шаҳрида ўтказилиши режалаштирилган қишки Олимпия ўйинлари учун хам барча олимпия объектларни лойиҳалаштирган бюронинг эксклюзив лойиҳаси бўйича, архитектура ва дизайн соҳасидаги энг замонавий тенденциялардан фойдаланган ҳолда, халқаро спорт федерацияларининг олий даражадаги мусобақалар ўтказиш бўйича стандарт ва талабларга мувофиқ қурилади.

Фото: Тошкент шаҳар ҳокимлиги 

Ўзбекистон учун эксклюзив лойиҳа бўлган янги кўп функционал муз саройи бугуннинг ўзида нафақат катта мегаполиснинг, балки дунё миқёсидаги энг яхши спорт-маданий марказларидан бири бўлиш учун жиддий талаблар билан чиқмоқда. Объект 2018 йилнинг 31 декабр кунига қадар ишга туширилиши мўлжалланган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар