“Ҳумо Арена” муз саройи шу йил охирида фойдаланишга топширилади

14:20 01 Июнь 2018 Сиёсат
1920 0

Президент Шавкат Мирзиёев Афросиёб ва Бешёғоч кўчалари туташган жойда қурилаётган кўп тармоқли спорт саройини бориб кўрди.

Бу ерда қурилиш ишлари 2017 йил февраль ойида бошланган эди. Арена уч хил: муз, спорт ва концерт тартибида ишлайдиган бўлади. Заруратга қараб, бир ҳолатдан бошқасига мослаштирилади. Унда хоккей, фигурали учиш, шорт-трек, кёрлинг билан шуғулланиш, баскетбол, волейбол, футзал, кураш, бокс, қиличбозлик, таэквондо каби спорт турлари бўйича мусобақалар ўтказиш учун замонавий шароит яратилади. Шунингдек, бу ерда концертлар, кўргазма ва конференциялар ташкил этиш ҳам мумкин бўлади. Режага кўра, мазкур мажмуа жорий йил декабрь ойида, Янги йил байрами арафасида фойдаланишга топширилади.

Давлатимиз раҳбари мажмуа қурилишининг бориши билан танишди.Бу иншоот улкан ижтимоий аҳамиятга эга эканини, бутун йил давомида ишлаши зарурлигини таъкидлади. Бу ерда шуғулланадиган спорт жамоаларини шакллантириш, улар учун спорт кийимлари ва анжомларини ишлаб чиқарадиган корхона ташкил этиш бўйича топшириқлар берди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019