“Humo Arena” қачон очилиши маълум бўлди

19:49 25 Февраль 2019 Жамият
1204 0

Иллюстратив фото

Хабарингиз бор, онлайн нашримизда “Humo Arena” шу йил баҳор фаслида очилиши режалаштирилаётгани ҳақида хабар бергандик. Ўша сана аниқ бўлди. Ўзбекистон хоккей федерацияси хабарига кўра, мазкур замонавий муз саройининг очилиши 15 март куни бўлиб ўтиши мўлжалланяпти.

Унинг очилиш маросимига МДҲ давлатларидан олий мартабали меҳмонлар келиши кутилмоқда.

Ушбу спорт мажмуаси қурилиши 2017 йилда бошланган эди. Аввалига кўп функцияли муз саройини 2018 йилнинг учинчи чорагида фойдаланишга топшириш мўлжалланган эди. Кейин бу муддат 2018 йилнинг охирига кўчирилди.

Марказий арена ўзига 12 минг кишини сиғдира олади. Бу ерда қишки спорт турлари (хоккей, шорт-трек, фигурали учиш ва кёрлинг) бўйича мусобақалар ўтказиш, кўргазмалар ҳамда форумлар ташкил этиш режалаштирилган.

Комплекс етти қаватдан иборат бўлиб, улардан бири ер остида жойлашади. Умумий майдони 82,2 минг кв. метр, баландлиги 40 метр. Унинг яқинида 1600 та автомобиль учун мўлжалланган тўрт қаватли тураргоҳ бунёд этиляпти.

Қурилиш ишлари билан буюртмачи ташкилот “Wind Rose” МЧЖ шуғулланмоқда.

Лойиҳага Германия, Россия, Австрия, Испания, Франция, Италия ва бошқа давлатлардан ўнга яқин шерик компаниялар таклиф этилган. Улар металл конструкциялари, акустика, ўриндиқлар, муз, коммуникациялар ва бошқа йўналишларда фаолият олиб боришмоқда.

Лойиҳанинг умумий қиймати 1,5 трлн. сўм бўлиб, шундан 185 млн. АҚШ долларини хориж инвестицияси ташкил этади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019