Ҳукумат биносига ҳужум уюштирилди. 43 киши қурбон бўлди

14:44 25 Декабрь 2018 Дунё
529 0

Фото: Nigramma.Ru

Афғонистон пойтахти Кобул шаҳрида жойлаштирилган ҳукумат биносига қуролли ҳужум уюштирилиши оқибатида 43 киши қурбон бўлди, 10 киши жароҳатланди.

Бу ҳақда мамлакат соғлиқни сақлаш вазирлиги матбуот хизмати хабарига таяниб Синьхуа хабар берди. Вазирлик қурбонлар сони ортиши мумкинлигини айтган. Сабаби ҳуқуқ-тартибот органлари ходимлари ва қутқарувчилар бинода қидириш ишларини давом эттирмоқда.

Эслатиб ўтамиз, ушбу ҳужум кеча содир этилди. Террорчи-худкуш бинодаги машиналардан бирини портлатган. Сўнгра иккита жангари одамларга қарата ўт очган. Айни пайтгача Афғонистон ҳудудидаги бирорта жангарилар гуруҳи ушбу ҳужум учун жавобгарликни ўз бўйнига олмаган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019