Ҳудудларда сайёр мажлислар ўтказиш тартиби қандай?

17:43 11 Апрель 2019 Жамият
330 0

Иллюстратив фото

Ҳукумат қарори (295-сон, 10.04.2019 й.) билан Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ҳудудларда мавзули сайёр мажлисларини ўтказиш тартиби тўғрисидаги низом тасдиқланди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Низомга мувофиқ, сайёр мажлислар жойларда аниқ соҳалар ва йўналишларда амалга оширилаётган ислоҳотлар самарадорлигини ўрганиш учун ўтказилади.

Қуйидагилар сайёр мажлисларнинг асосий йўналишлари ҳисобланади:

- Ҳаракатлар стратегиясидаги, давлат дастурларидаги вазифаларнинг амалга оширилишини таъминлаш;

- Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳри, туманлар ва шаҳарлар бюджетларининг мақсадли ижросини таъминлаш;

- ривожланишда орқада қолаётган қишлоқ туманлари ва шаҳарларни ривожлантириш ва бошқалар.

Сайёр мажлислар тизимли асосда ҳар чоракда ўтказилади. Сайёр мажлислар зарур ҳолларда видеоселектор йиғилиши шаклида ўтказилади.

Сайёр мажлисларга Бош вазир бошчилик қилади. Президент ҳам мажлисларга бошчилик қилиши мумкин.

Сайёр мажлисларга Қонунчилик палатаси, Сенат, суд ва ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар вакиллари таклиф этилиши мумкин.

Сайёр мажлис якуни бўйича қарор қабул қилинади ҳамда унинг ижроси устидан назорат Ҳукумат аппарати томонидан амалга оширилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019