Дунёдаги етакчи смартфон ишлаб чиқарувчилардан бири энг ёмон даврларни бошдан кечирмоқда

16:28 10 Август 2018 Дунё
383 0
Фото: НТС

Тайваннинг HTC смартфон ишлаб чиқарувчи компанияси ўз фаолиятидаги энг ёмон даврларни бошдан кечиришдан давом этмоқда. Ўтган ойда мазкур бренднинг савдо кўрсаткичлари охирги 15 йил давомидаги энг паст кўрсаткич бўлди, деб ёзади Ferra манбаси.

Агар ушбу компания маҳсулотлари савдоси жорий йил июнь ойида 68 фоиз пастлаб, 45,7 млн. долларни ташкил этган бўлса, июль ойида 77 фоиз қисқариб кетди.

Умуман, шу йил биринчи ярмида HTC 555 млн. доллар даромад кўрди. Бу 2017 йилнинг тегишли даврига нисбатан 54 фоиз камдир.

2018 йилда Тайвань компанияси фақат биттагина янги смартфон – HTC U12 Plus ни тақдим этди.

Боз устига, июнь ойида катта миқдордаги иш ўринлари, тўғрироғи жами штатнинг чорак қисми (1,5 минг киши) қисқартирилишини ҳам маълум қилганди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар