Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов оламдан ўтди

21:51 29 Май 2020 Жамият
433 0

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист Ҳошим Арслонов бугун, 29 май куни 64 ёшида вафот этди.

Ўзбекистонда хизмат кўрсатган артист, таниқли актёр ва дубляж устаси Ҳошим Арслонов 1956 йил 1 августь куни Чуст шаҳрида туғилган. 1977 йилда Тошкент театр ва рассомчилик санъати институтини тугатган. 1977 йилда Тошкент театр институтини тамомлаган. Бугунгача Аброр Ҳидоятов номидаги драма театрида фаолият юритган. Спектаклларда, фильм ва сериалларда кўплаб ролларни ижро этган. "Уйғониш", "Марғиёна", "Отамдан қолган далалар", "Алпомиш", "Хўжа Насриддин: ўйин бошланди", "Апрель-Май", "Чавандоз", "Сўзсиз севги", "Динозавр қолдирган из", "Ёрим-беозорим", "Ҳақиқат куни", "Қасос", "Менинг акам бўйдоқ", "Сўнгги қўнғироқ", "Сингилгинам", "Хиёнат", "Энди дадам бўйдоқ", "Ижарачилар" кабилар шулар жумласидандир. 

Таҳририятимиз номидан марҳумнинг яқинларига ҳамдардлик билдирамиз.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?