Хоккей бўйича илк Ўзбекистон чемпионатининг ғолиб ва совриндорлари аниқланди

11:26 17 Апрель 2019 Спорт
483 0

Пойтахтимиздаги “Ice City” муз майдони мезбонлик қилган хоккей бўйича биринчи бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида барча ғолиб ва совриндорлар аниқлаб олинди. Хабар бериб ўтганимиздек, бош соврин учун финалда “Бинокор” ҳамда “Семурғ” жамоалари куч синашди.

Жамоаларнинг муросасиз кечган қарама-қаршилигида ғолиб номини аниқлаш учун 5 та ўйин керак бўлди. Ҳал қилувчи учрашувда “Семурғ” рақибига ҳеч қандай имконият қолдирмай 4:1 ҳисобида устун келиб, ҳоккей бўйича илк бор ўтказилган Ўзбекистон чемпионатида ғалаба қозонди.

Ҳоккей бўйича Ўзбекистон чемпионати. Финал
“Семурғ” – “Бинокор” 4:1 (сериялар бўйича 3:2)

Таъкидлаш жоиз, бронза медаллари “Ҳумо” жамоасига насиб этди. Тантанали тақдирлаш маросимида мавсумда ўзини кўрсатган бир қатор ҳоккейчиларга шахсий совринлар топширилди. Унга кўра “Бинокор” аъзоси Жавоҳир Расулов чемпионатнинг энг фойдали ҳоккейчиси бўлди. “Семурғ” ҳужумчиси Сергей Голев эса энг яхши тўпурар ва ҳужумчи деб топилди. Шунингдек, Александр Зокиров (“Бинокор”) энг яхши дарвозабон, Константин Говриленко (“Семурғ”) эса энг яхши ҳимоячи бўлди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019