Ҳокимликлар томонидан бизнесни дискриминация қилиш ҳолатлари давом эттирилмоқда

17:43 06 Август 2019 Жамият
326 0

Навбатдаги мана шундай ёқимсиз ҳолат ҳақида Монополияга қарши курашиш қўмитаси ахборот хизмати хабар берди.

Унда қайд этилишича, Андижон вилояти Асака тумани ҳокимлиги “Қишлоқ Қурилиш Инвест” инжиринг компанияси Андижон филиали директори номига жорий йилнинг 7 январида хат юборади.

Хатда Асака тумани “Хумо” кўчасида ва “Амир Темур” мавзесидаги 2 та тўрт қаватли уй-жой биносини қурилиши учун тавсия қилинган “Шахрихон Юлдузи” МЧЖ ва “Сапфир Бўстони” МЧЖ ўрнига “Мохир меъмор қурувчи” МЧЖ ва “Идеал Бунёдкор” МЧЖни бош пудратчи сифатида алмаштириш сўралган ва бу билан рақобат тўғрисидаги қонунчилик талабларини бузилишига йўл қўйган.

Яна бир ҳолат Қашқадарё вилоятида кўриб чиқилди. Унда Деҳқонобод тумани ҳокимлиги томонидан Ўзбекистон Республикаси геология ва минерал ресурслар давлат қўмитасига жорий йилнинг 13 апрелида йўллаган хатида доломит қазиб олиш учун “KVARTS” АЖ геологик қидирув ишларини олиб боришлари учун лицензия олиш бўйича танловда ғолиб чиққан тақдирда ҳам, Деҳқонобод туманида солиқ тўловчи сифатида рўйхатдан ўтганидан кейин, ер ажратилиши тўғрисида кафолат хати берилиши “KVARTS” АЖ га ортиқча, камситувчи шартларни қўйилишга олиб келган.

Бугунги кунга келиб, Қўмита ва унинг ҳудудий бошқармалари томонидан республиканинг 56 та шаҳар ва туманида ўрганишлар ўтказилиб, 218 та ҳолатда маҳаллий ҳокимликлар томонидан рақобатни чеклайдиган ҳужжатлар қабул қилингани ҳамда рақобатни чекловчи хатти- ҳаракатларни содир этиш аломатлари аниқланган.

Натижада 37 та шаҳар ва туман хокимликларига нисбатан Ўзбекистон Республикаси “Рақобат тўғрисида”ги Қонуни талабларини бузиш аломатлари бўйича ишлар юритувга олиниб, Махсус комиссияларда кўриб чиқилди, тегишли тақдимномалар киритилди, рақобатни чеклашга олиб келган 10 та ҳужжат бекор қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019