Ҳокимга яна бир ёрдамчи, Ҳисоб палатасида алоҳида тузилма, Вазирлар Маҳкамасида янги шўъба жорий этилади – Президент қарори

14:28 26 Август 2019 Жамият
82 0

Маҳаллий ишлаб чиқарувчиларни қўллаб-қувватлашга қаратилган Президент қарори қабул қилинди.

“Давлат ва хўжалик бошқаруви ҳамда маҳаллий ижроия ҳокимияти органларининг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат тармоқларида кооперация алоқаларини жадаллаштиришнинг янги тизимини жорий этиш бўйича масъулиятини янада ошириш тўғрисида” Президент қарори  қабул қилинди. Бу ҳақда “Ҳуқуқий ахборот” канали хабар берди.

Қарорга кўра, маҳаллийлаштирилган маҳсулотларни ишлаб чиқариш ҳажми 2020-2021 йиллар давомида камида 20 фоизга оширилиши лозим. Шу мақсадда қатор чора-тадбирлар белгиланган. 

Хусусан: 

-импортнинг ўрнини босувчи ва экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқарувчиларга кафиллик ва кредит фоиз тўловлари компенсация қилинади;

- вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликларида ҳокимнинг ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноатда кооперация алоқаларини кенгайтириш масалалари бўйича ёрдамчиси лавозими жорий этилади.

Шунингдек: 

-  Ҳисоб палатасида импортни доимий таҳлил ва мониторинг қилиш йўналишида алоҳида таркибий тузилма; 

- Вазирлар Маҳкамасида Иқтисодиёт тармоқларида ва ҳудудларда ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш дастурларини ишлаб чиқиш ва саноатда кооперация алоқаларини ривожлантириш масалалари шўъбаси ташкил қилинади.

Қарор билан Иқтисодиёт ва саноат вазирлиги ишлаб чиқаришни маҳаллийлаштириш ва саноат кооперациясини ривожлантириш жараёнларини чуқурлаштириш бўйича ваколатли орган сифатида белгиланди ва унга қўшимча вазифалар юкланди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019