Ҳоким талаба бўлганларни табриклади ва улар билан бирга расмга тушди

11:44 27 Сентябр 2020 Жамият
639 0

“Халқ сўзи Online”. 

“Халқ сўзи Online”. Аҳмадали Шерназаров/Сирдарё. Бугун Боёвут шаҳарчасидаги «Юрт байроғи» майдонида Боёвут тумани ҳокими, сенатор Дилфуза Ўролова бир гуруҳ ёшларни олий ўқув юрти талабалари бўлганликлари билан табриклади.

«Рости, туман ҳокимининг бу катта эътибори биз учун кутилмаган яна бир шодиёна бўлди. Ўзим грант асосида ўқишга кирдим. Яна кўплаб боёвутлик ёшлар ҳам юқори бал тўплаб, талаба бўлишди. Давлатимиз байроғи пойида аъло ўқишга, юртимиз учун фидойи инсонлар бўлишга ваъда бердик», дейди Ўзбекистон Журналистика ва оммавий коммуникациялар университетига талабаликка қабул қилинган Камола Абдунабиева.

“Xalq soʻzi Online”

Дилфуза Ўролова талаба ёшларга янада улкан зафарлар тилаб, уларни гуллар ва эсдалик совғалари билан сийлади. Ва йигит-қизлар билан суратга ҳам тушди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?