Ҳоким ўринбосари ва кадастр бўлими мутахассисига нисбатан жиноят иши қўзғатилди

17:09 16 Октябр 2018 Жамият
793 0

Фарғона вилояти Қува туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Х.Р. пора олаётиб қўлга тушди. Бу ҳақда Бош прокуратура матбуот хизмати хабар берди.

Қайд қилинишича, Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Фарғона шаҳар бўлими ходимлари томонидан ДХХ Фарғона вилоят бошқармаси ходимлари билан ҳамкорликда “Г.С.” МЧЖ раҳбари У.нинг мурожаатига асосан ўтказилган тезкор тадбирда, Қува туман ҳокимининг саноатни ривожлантириш, капитал қурилиш, коммуникациялар ва коммунал хўжалик масалалари бўйича ўринбосари Х.Р. ва туман кадастр бўлими мутахассиси Ш.Қ. тумандаги мактабгача таълим муассасаларидаги таъмирлаш ишларини бажариш мажбуриятини “Г.С.” МЧЖ зиммасига юклаш эвазига “Г.С.” МЧЖ раҳбари У.дан келишилган 1500 АҚШ долларидан 1000 АҚШ долларини пора тариқасида олган вақтда ашёвий далиллар билан ушланган.

Мазкур ҳолат юзасидан туман ҳокими ўринбосари Х.Р. ва кадастр бўлими мутахассиси Ш.Қ.ларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг тегишли моддалари билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019