Ҳоким ўринбосари намунали тўй ўтказди

13:07 09 Сентябр 2019 Жамият
572 0

Яқинда Термиз шаҳрида  яна бир намунали тўй ўтказилди. “Шоҳсарой” тўйхонасида бўлиб ўтган Анваржон ва Мунисахоннинг никоҳ тўйига 167 нафар киши қатнашди. Бу ҳақда Сурхондарё вилоят ҳокимлиги матбуот хизмати хабар берди.

Энг яқин қариндошлар, кичик жамоа, келин-куёвнинг оила аъзолари иштирокида ихчам, дабдабадан холи ўтказилган висол оқшомида куёвнинг ота-онаси Ҳамид ака ва Муборак опанинг меҳмондўстлик, хушмуомалалик хислатлари намоён бўлди, орзу-ҳаваслари ушалди.

“Сурхондарё вилояти ҳокимлиги жамоаси бахтли оиланинг бахтиёр келин-куёвлари  – вилоят ҳокимининг ўринбосари Анваржон Орипов ҳамда Мунисахон Ориповани ушбу қутлуғ кун билан табриклаб, уларга мустаҳкам соғлик, ширин турмуш, намунали ҳаёт тилайди!” дейилади хабарда.

Маълумот учун, Анваржон Орипов Сурхондарё вилояти ҳокимининг инвестициялар, инновациялар, хусусийлаштирилган корхоналарга кўмаклашиш, эркин иқтисодий ва кичик саноат зоналари ҳамда туризмни ривожлантириш масалалари бўйича ўринбосари лавозимида ишлайди.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?