Ҳоким электр энергияси, табиий газ ва ичимлик суви таъминотидаги муаммолар ҳақида очиқ-ойдин гапирди

12:09 01 Март 2019 Жамият
430 0

Фото: Ҳасан Пайдоев / «Халқ сўзи»

 “Халқ сўзи ONLINE”/Мунисхон Каримова.  Сенат ялпи мажлисида Қашқадарё вилояти ҳокими З.Рўзиев ҳудудни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти самарадорлигини оширишга салбий таъсир кўрсатаётган муаммо ва камчиликлар ҳақида очиқ-ойдин гапирди.

Масалан, вилоят истеъмолчиларни электр энергия билан таъминловчи “Қашқадарё ҲЭТ” АЖ балансидаги 26 530,7 км электр узатиш тармоқларидан 20 432,0 км электр узатиш тармоқлари ёки 77 фоизи таъмирталаб. Шундан 4732 км ёки 23 фоизи қисман яроқсиз ҳолатда, 15700 км ёки 77 фоизи жисмонан эскирган. 8608 дона трансформатор пунктининг 7 096 донаси ёки 82 фоизи таъмирталаб. Шундан 1 667 донаси ёки 19 фоизи қисман яроқсиз ҳолатда бўлса, 5 429 донаси ёки 63 фоизи жисмонан эскирган. Ушбу ҳолатдаги электр узатиш тармоқлари ва трансформатор пунктлари асосан 1980 йилгача қурилган.

Аҳолининг табиий газ билан таъминланганлик даражаси 2018 йилда 16,6 фоиз ва 2017 йилда 17 фоизни ташкил этади.

Вилоятда 2018 йил январ ҳолатига 3 195,5 минг нафар аҳоли истиқомат қилиб, шундан 1 730,8 минг нафари (54,2 фоизи) марказлашган ичимлик суви билан таъминланган, қолган 1464,7 минг нафари (46,8 фоизи) аҳоли (дарё, булоқ, качалка ва автоуловлар орқали) ташиб келтириш йўли билан таъминланиб келинмоқда.

Вилоят “Сувоқава” ДУК ҳисобида жами 275 та сув иншооти мавжуд бўлиб, шулардан 70 таси (25,5 фоизи) таъмирталаблиги сабабли фойдаланилмай келинмоқда (ер ости сувларининг қаттиқлиги ошганлиги, сув иншоот таъмирталаб аҳволдалиги ёки сув иншоот мавжуд бўлсада ундан чиқувчи сув тармоқлари қурилмаганлиги ва ҳ.к.). Вилоятда жами 6 571 км. сув тармоқлари мавжуд бўлиб, уларнинг 4 087,2 км қисми (62,2%) таъмирталаб аҳволда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019