Ҳоким 106 ёшли момога “Шуҳрат” медалини олиб бориб берди

11:35 30 Август 2019 Жамият
416 0

Хатирчилик 106 ёшли Малика момо Тожиевага Президент   номидан  “Шуҳрат” медали тантанали равишда   топширилди. 

Малика момо  мамлакатимиз Президентининг “Ўзбекистон Республикаси мустақиллигининг йигирма саккиз йиллиги муносабати билан давлат хизматчилари ҳамда ишлаб чиқариш ва ижтимоий соҳа ходимларидан бир гуруҳини мукофотлаш тўғрисида”ги Фармонига кўра “Шуҳрат” медали билан тақдирланган 100 ёшдан ошган пиру бадавлат онахонлардан бири. 

Навоий вилояти, Хатирчи туманида истиқомат қилувчи 106 ёшли Малика Тожиевага мукофотни давлатимиз раҳбари номидан   вилоят ҳокими Қ. Турсунов топширди. Узоқ умр кўриш сирига қизиқувчиларига онахон қисқагина қилиб, “меҳнат ва феъли кенглик”,  дея жавоб берди. Ростданам онахон бир умр қўл меҳнати билан шуғулланиб, Катта Фарғона канали, Каттақўрғон сув омбори қурилишларида иштирок этган.

У дориламон кунларда  9  фарзанд, 35 нафар невара, 65  чевара ҳамда 6 нафар эваранинг медалли момосидир.

Темур ЭШБОЕВ,
(“Халқ сўзи”).

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?