Ҳисоб палатаси вакилларининг сиёсий партияларга аъзолиги чекланади

11:47 27 Февраль 2020 Сиёсат
111 0

2020 йил 27 февраль куни Олий Мажлис Сенати Бюджет ва иқтисодий ислоҳотлар масалалари қўмитасининг мажлиси бўлиб ўтди. Бу ҳақда юқори палата ахборот хизмати хабар берди.

Унда Қўмита аъзолари, вазирлик ва идоралар вакиллари, экспертлар ва оммавий ахборот воситалари ходимлари иштирок этди.

Мажлисда Сенатнинг иккинчи ялпи мажлиси доирасида кўриб чиқиш назарда тутилган масалалар муҳокама этилди. Хусусан, Қўмита аъзолари “Ўзбекистон Республикасининг айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини дастлабки тарзда кўриб чиқди.

Таъкидланганидек, Қонун Ўзбекистон Республикаси Президентининг суд ҳокимияти фаолиятини янада такомиллаштириш, банк хизматлари оммабоплигини оширишга қаратилган қарорлари ҳамда “Ўзбекистон Республикасининг Ҳисоб палатаси тўғрисида”ги Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига мувофиқ ишлаб чиқилган. Қонунга кўра, бир қатор қонун ҳужжатларига жарима ихтиёрий тўлаш муддатини 30 кун этиб (амалдаги таҳрирда 15 кун) белгилашни, шунингдек жарима солиш тўғрисидаги қарорни ижро этишнинг соддалаштирилган тартибини назарда тутадиган ўзгартиш ва қўшимчалар киритилмоқда.

Бундан ташқари, Ҳисоб палатаси аъзоларининг сиёсий партияларга аъзолигини чеклаш ҳам назарда тутилган. Бу эса, ўз навбатида, ушбу нуфузли назорат тузилмаси аъзоларининг ўз ишига холис ёндашувини таъминлайди.

Шунингдек, қонунчиликда Ҳисоб палатаси раисини Конституциявий судда кўриб чиқиш учун масалалар киритиш ҳуқуқига эга бўлган шахслар доирасига киритиш бўйича нормалар ҳам белгиланмоқда.

Мажлисда кўриб чиқилган барча масалалар бўйича Қўмитанинг тегишли қарорлари қабул қилинди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019