Ҳисоб палатаси раисига биринчи ўринбосар ва ўринбосар тайинланди

18:39 17 Сентябр 2020 Жамият
314 0

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2020 йил 15 сентябрдаги Фармони билан Турабов Баходир Тухтамишович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси раисининг биринчи ўринбосари лавозимига тайинланди.

Баҳодир Турабов 1972 йил Сурхондарё вилоятида туғилган.

1994 йил Тошкент молия институтини иқтисодчи мутахассислиги, 2000 йил Банк-молия академиясини молия мутахассислиги бўйича тамомлаган. 2007 йилда иқтисод фанлари номзоди илмий даражасини олган.

Б.Турабов 2011-2015 йилларда Молия вазирлиги бошқарма бошлиғи, Бош бошқарма бошлиғи вазифасида меҳнат қилган.

2015-2017 йилларда “Ўзпахтасаноатэкспорт” холдинг компанияси Бош бошқарма бошлиғи лавозимида фаолият олиб борган.

2017-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси бош инспектори, шўъба мудири сифатида самарали меҳнат қилган.

2018-2019 йилларда Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитасида раис ўринбосари вазифасида ишлаган.

2019 йил сентябрдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Шунингдек, Президентнинг ушбу Фармони билан Саидкаримов Саидлазиз Саидасилович Ўзбекистон Республикаси Ҳисоб палатаси Раиси ўринбосари лавозимига тайинланди.

Саидлазиз Саидкаримов 1982 йил Тошкент вилоятида туғилган.

2002 йил Ўзбекистон Миллий университетини ҳуқуқшунослик мутахассислиги бўйича тамомлаган.

С.Саидкаримов 2002-2009 йилларда Сирдарё вилояти прокуратураси тизимида турли вазифаларда ишлаган.

2009-2018 йилларда Ўзбекистон Республикаси Бош прокуратурасининг бошқарма прокурори, катта прокурори, бошқарма бошлиғи ўринбосари, бошқарма бошлиғи лавозимларида фаолият олиб борган.

2018 йил февралдан тайинловга қадар Ўзбекистон Республикаси Бош прокурорининг ўринбосари лавозимида ишлаб келган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?