Ҳиндлар Қаршида косметика маҳсулотлари ишлаб чиқармоқчи

19:40 13 Март 2020 Иқтисодиёт
192 0

Қашқадарё вилояти ҳокими Зойир Мирзаев Ҳиндистоннинг “Chemi Kleen India PVT Ltd” компанияси раҳбари билан учрашди. Бу ҳақда вилоят ҳокимлиги ахборот хизмати хабар берди.

Меҳмонлар делегацияси бошлиғи Анупам Бхардваж вилоят ҳокимига самимий қабул учун ўз миннатдорчилигини билдирди. Ҳамда Қарши туманида компаниянинг филиали очилишидаги ҳамкорликдан мамнун эканлигини маълум қилди.

Ҳиндистонлик бизнесмен келгуси йилларда хўжалик моллари ва косметика маҳсулотлари ишлаб чиқариш лойиҳасига 1 миллион АҚШ доллари миқдорида инвестиция киритиш, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини Қашқадарё вилоятида етиштириш ва қайта ишлаш орқали чет эл бозорига экспорт қилиш истаги борлигини ҳам билдириб ўтди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019