Ҳиндлар Хоразмда мелодрамма  суратга олади

11:11 07 Октябр 2019 Маданият
78 0

Октябр ойининг оҳирги ҳафтасида Хоразм вилоятига Ҳиндистоннинг “PANORAMA STUDIOS PVT. LTD.“ кинокомпанияси ижодкорлари ташриф буюришади. Ташрифдан кўзланган мақсад мелодрамма жанридаги “Khuda Haafiz” номли фильмни Хоразм вилояти ҳудудида суратга олишдир.  Бу ҳақда Хоразм вилояти Туризмни ривожлантириш департаменти матбуот хизмати хабар берди.
Воҳада суратга олиш ишлари 1 ой мобайнида бўлиб ўтиши режалаштирилган. Унда Хива шаҳридаги “Ичан қалъа“ ҳудуди, “Эркин“ меҳмонхонаси, Янгиариқ туманидаги Остона қишлоғи ҳудуди, Урганч шаҳри аэропорти, “Аёз-қалъа“ ёдгорлиги ҳудудлари ва кўчаларида суратга олиш ишлари олиб борилиши кутилмоқда.

Маълумот ўрнида айтиш мумкинки, мазкур кинофилмнинг Ўзбекистон ҳудудида тасвирга олиниши Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2019 13 августдаги “Ўзбекистон Республикасида туризм соҳасини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида“ги ПФ-5781-сон фармони ижросини таъминлаш ҳамда хорижий кинокомпаниялар ва киностудияларни мамлакатимизга жалб қилиш ва уларга қулай шарт-шароит яратиб бериш мақсадида қилинмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019