Ҳиндистоннинг Ўзбекистондаги Фавқулодда ва мухтор элчиси ўз миссиясини якунламоқда

14:38 23 Апрель 2019 Сиёсат
467 0

2019 йилнинг 23 апрель куни Ўзбекистон Республикаси ташқи ишлар вазири Абдулазиз Камилов ўз дипломатик миссиясини якунлаётган Ҳиндистон Республикасининг Фавқулодда ва мухтор элчиси Винод Кумарни қабул қилди.

Учрашувда Ўзбекистон — Ҳиндистон ҳамкорлигининг жорий кун тартиби ҳамда истиқболлари юзасидан фикр алмашилди.

Икки мамлакат раҳбарларининг мунтазам мулоқоти асос бўлган икки томонлама муносабатларнинг юқори даражада эканлиги мамнуният билан таъкидланди. Президент Шавкат Мирзиёев ва Бош вазир Нарендра Моди ўзаро манфаат касб этадиган барча соҳаларда алоқаларни мустаҳкамлашга йўналтирилган асосий масалаларни муҳокама қилиш учун сўнгги ярим йилда икки марта учрашгани алоҳида қайд этилди.

Мулоқот чоғида халқаро ва минтақавий сиёсатнинг айрим масалалари ҳам кўриб чиқилди.

Суҳбат якунида вазир икки мамлакат ўртасидаги кўп томонлама шерикчиликнинг изчил ривожланишида Винод Кумарнинг шахсий ҳиссасига юқори баҳо берди.

Элчи Ўзбекистондаги дипломатик ваколатхона раҳбари сифатидаги фаолиятида кўрсатилган барча ёрдамлар учун ўз миннатдорчилигини билдирди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019