Ҳиндистоннинг машҳур компанияси Ўзбекистонда бир нечта завод қуради

18:21 10 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
536 0

Фото: rihongfa.com

Ҳиндистоннинг машҳур Rising Hongfa Heavy Machinery компанияси Ўзбекистонда бир нечта завод қурмоқчи. Бу ҳақда Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси матбуот хизмати хабар берди.

Ўзбекистон Президентининг Ҳиндистонга қилган биринчи расмий ташрифи доирасида “Ўзқурилишматериаллари” АЖ ва Rising Hongfa Heavy Machinery ўртасида замонавий бетон маҳсулотлари ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича умумий қиймати 3 миллион долларлик битим имзоланган эди.

Мазкур инвестициявий лойиҳа 2020 йилгача қурилиш соҳаси учун зарур бўлган ёнғинга чидамли, сув ўтказмайдиган ва иссиқликни сақлайдиган девор бетонлар ишлаб чиқариладиган замонавий завод барпо этишни назарда тутади. У қуриладиган дастлабки жой сифатида ҳозирча Бекобод шаҳри белгилаб олинган.

Ушбу лойиҳани амалга оширишнинг кейинги босқичларини кўриб чиқиш мақсадида ҳинд компанияси мутасаддилар юртимизга ташриф буюрди. Ишчи сафар чоғида меҳмонлар Инвестициялар бўйича давлат қўмитаси, “Ўзқурилишматериаллари”, “Ўзметкомбинат”, қолаверса, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлиги вакиллари билан учрашди, Бекободга борди. Меҳмонлар Фармацевтика тармоғини ривожлантириш агентлигидаги учрашувда Ўзбекистонда дори воситаларини ишлаб чиқаришни ҳам йўлга қўйишга тайёр эканликларини билдиришди.

Соғлиқни сақлаш вазирлигидаги мулоқотда эса Ҳиндистонда ўзбекистонлик шифокорлар ва тиббиёт ходимлари учун ўқув семинарлари ташкил этиш, тиббиёт муассасаларини модернизация қилиш бўйича ҳамкорлик қилиш имкониятлари кўриб чиқилди.

Эслатиб ўтамиз, Rising Hongfa Heavy Machinery қурилиш воситалари ва материаллари ишлаб чиқаришга ихтисослаштирилган Ҳиндистондаги йирик брендлардан биридир. Маҳсулотларини дунёнинг 80 та давлати, жумладан, АҚШ, Россия, Австралия, Бразилия, Марказий Осиё давлатларига етказиб беради.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019