​Ҳиндистоннинг йирик компанияси Андижонда ўз корхонасини ташкил этади

22:38 17 Январь 2019 Иқтисодиёт
552 0

“ХАЛҚ СЎЗИ ONLINE”. Саминжон Ҳусанов/Андижон. Куни кеча Президентимизнинг “Андижон-фарм” эркин иқтисодий зонасини ташкил этиш тўғрисида”ги Фармони қабул қилинди. Унга кўра, “Андижон-фарм” ЭИЗ республикамизда юқори технологияли фармацевтика корхоналарини ташкил этиш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга оширади. Бунинг учун Ҳиндистон Республикасидан тўғридан-тўғри инвестиция жалб этилади, маҳаллий доривор ўсимликлар хом ашёси қайта ишланади, натижада тиббиёт соҳаси юқори сифатли дори воситалари билан таъминланади.

Фармон ижросини таъминлаш юзасидан дастлабки ишлар бошлаб юборилган. Жумладан, Андижон вилояти ҳокими Шуҳратбек Абдураҳмонов айни пайтда Ҳиндистонда хизмат сафарида бўлиб турибди ва бугун ушбу мамлакатнинг 85 йиллик тарихга эга бўлган “Taj Pharmaceuticals Limited” компанияси билан 10 миллион АҚШ долларилик келишувни имзолади. Ушбу компанияда 450 дан ортиқ турдаги дори маҳсулотлари ишлаб чиқарилади ҳамда дунёнинг 30 дан ортиқ давлатларига экспорт қилинади.

Компаниянинг Андижон вилоятидаги корхонаси ташкил этилиши фармацевтика тараққиётига, тиббиётимизнинг юқори сифатли дори воситалари билан таъминланишига, табиийки, янги иш ўринлари яратилиши ва аҳоли даромадининг ошишига хизмат қилади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019