Ҳиндистонликлар Андижон билан ҳамкорликни ривожлантирмоқчи

17:41 10 Июнь 2019 Жамият
282 0

Шу кунларда Ҳиндистоннинг Гужарат штати делегацияси мамлакатимизда бўлиб турибди.

Мазкур делегация таркибида Гужарат штати туризм вазирлиги, Ҳиндистон Савдо-саноат палаталари федерацияси, штатнинг саноатни қўллаб-қувватлаш бюроси, фармацевтика, энергетика, инновацион, стартап компаниялари вакиллари ўзаро манфаатли ҳамкорликни янада ривожлантириш истиқболларини ўрганмоқда.

10 июнь куни делегация аъзолари Андижонда бўлиб, вилоят раҳбарияти ва хусусий сектор вакиллари билан музокаралар ўтказди. Учрашувларда туризм, қишлоқ хўжалиги, муқобил энергия манбалари, телемедицина, стартап ва бошқа қатор йўналишларда биргаликда лойиҳалар амалга ошириш масалалари муҳокама қилинди. Томонлар қўшма бизнес форуми ўтказиш масаласини ҳам кўриб чиқди.

Меҳмонлар вилоятдаги ишлаб чиқариш объектлари, эркин иқтисодий зоналарга ташриф буюриб, мавжуд иқтисодий-ижтимоий салоҳият билан яқиндан танишди.

Қайд этиш лозимки, Андижон вилояти ва Гужарат штати ўзаро ҳамкор ҳудудлар ҳисобланади. Ҳамкорлик алоқаларини ўрнатиш бўйича Англашув меморандуми 2018 йил октябр ойида имзоланган.

Ўтган вақт мобайнида Гужарат штатида жойлашган қатор йирик ҳинд компаниялари вакилларининг Андижон вилоятига сафарлари ташкил этилди ва вилоят ҳудудида фармацевтика, қишлоқ хўжалиги ва бошқа йўналишларда қўшма лойиҳаларни ҳаётга татбиқ этиш бўйича амалий қадамлар қўйилди.

Ҳиндистон делегациясининг ушбу ташрифидан мақсад Андижон ва Гужарат ўртасидаги ҳамкорликни янада кенгайтириш, икки томон учун ҳам фойдали бўлган янги қўшма лойиҳалар устида ишлашга қаратилган.

Меҳмонлар Тошкент, Самарқанд ва Бухоро шаҳарларида ҳам бўлиб, мамлакатимизнинг тарихий-маданий мероси, туризм салоҳияти билан яқиндан танишишни режалаштирган.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019