Ҳиндистонлик ёшлар тиббиёт илмини Хоразмда ўрганади

14:41 08 Ноябрь 2019 Жамият
238 0

Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида хорижий олий таълим муассасалари ва илмий марказлар билан алоқалар ривож топиб бормоқда. Таълим ва амалиёт жараёнининг юксак даражада ташкил этилганлиги туфайли хорижда ҳам ушбу илм масканида таҳсил олишни хоҳловчи ёшлар сони ортиб бормоқда.Ўтган йил филиалга Россия Федерацияси, Туркманистон ва Тожикистондан 215 нафар абитуриент талабаликка қабул қилинди. Жорий йилда Покистоннинг “ASL PHARMA” фирмасидан доктор Алимгир Хон бошчилигида делегацияси филиалдаги шарт-шароитлар, таълим сифати билан танишиб, Покистон, Ҳиндистон, Бангладеш, Непал, Кашмир, Нигерия, Замбия Жанубий Африка ва Гана давлатларидан тиббиёт соҳасида ўқишга истак билдирган 200 дан ортиқ абитуриентларни Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалига жалб қилиш ташаббуси билан чиққан эди.Ушбу келишув асосида бир гуруҳ ҳиндистонлик ёшлар Тошкент тиббиёт академияси Урганч филиалида даволаш иши йўналиши бўйича ўқув машғулотларини бошлаб юбордилар.Ҳиндистонлик талабалар таълим жараёнлари, яратилган шароитлар хусусида ўз фикрларини билдирдилар.

Прагя Шрее ( Ҳиндистон):

–Аввало, тиббиёт илмининг отаси Абу али ибн Сино ватанида таълим олиш шарафига мушарраф бўлганимдан жуда хурсандман.Келажакда яхши шифокор бўлиб етишиш учун бу ерда етарлича билим олиш ва амалиёт жараёнларида тажриба тўплаш имконияти мавжуд. Аудиториялар ва талабалар турар жойи пухта билим олиш учун қулай ва замонавий тарзда жиҳозланган. Бепул интернет тармоғи яқинларимиз, ота-оналаримиз билан мунтазам алоқада бўлишимизни таъминлайди. Бу ерда курсдошлармиз билан қисқа муддатда дўстлашиб кетдик.Уларнинг меҳмондўстлиги, маҳаллий шароитга кўникиш ва машғулотларни ўзлаштиришда бизга беминнат ёрдам бераётганликларни алоҳида таъкидламоқчиман.Филиалда талабалар сони кўп бўлишига қарамасдан ҳамма нарса батартиб, бу қатъий тартиб-интизом ўрнатилгани самараси. Дарс жараёнлари ҳақида гапирадиган бўлсам, барча профессор-ўқитувчилар кучли билим ва тажриба эга мутахассислар эканига гувоҳ бўлдим. Уларнинг бари бизга мамнуният билан ёрдам беришга ошиқади. Биз албатта, ўқишни ажойиб натижалар якунлаб, етук шифокор бўлиш орқали уларнинг машаққатли меҳнатингизни оқлаймиз.

Саурав Кумар (Ҳиндистон):

–Тошкент тиббиёт академиси Урганч филиалини кўплаб имкониятларга эга бўлган нуфузли таълим даргоҳларидан бири деб айта оламан. Буни фақат шу ерда таҳсил олибгина ҳис этиш мумкин. Бу даргоҳда ўқишни танлаганимнинг фойдали тарафи шундаки, бу АҚШ тиббий лицензиялаш имтиҳонида қатнашиб (USMLE),тегишли ҳуқуқни қўлга киритиш учун имкон беради. Филиалда қизиқарли тарзда олиб борилаётган дарс жараёнлари, профессор - ўқитувчиларнинг турли ҳил интерфаол таълим услубларидан фойдаланишлари талабалардаги дарс қолдириш истагини мутлақо йўққа чиқаради. Бундан ташқари бу ерда турли миллатга мансуб талабалар билан ўқиш жуда мароқли. Уларнинг тили, дини, миллати ўзга бўлса-да, мақсадимиз бир, яъни келгусида ўз соҳамизнинг етук мутахассиси бўлиш, беморлар дардига шифо топиш.

Хорижий давлатлардан келиб таҳсил олаётган талабалар сафи кенгайиши ўз навбатида маҳаллий ёшларнинг тил ўрганишлари, дунё тиббиёти ютуқлари билан яқиндан танишувига шароит яратмоқда. Келгусида филиалга яна бир қатор чет давлатларидан талабалар қабул қилиш режалаштирилган.

Одилбек Одамбоев,
(“Халқ сўзи”)


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019