Ҳиндистонлик ишбилармонлар: «Ўзбекистон томонидан эмин-эркин бизнес юритишимиз учун қулай шароитлар яратиб бериляпти»

11:33 18 Январь 2019 Иқтисодиёт
457 0

Иллюстратив фото

Бугунги Ҳиндистон фақатгина чой маҳсулотлари, кино асарлари ёки инновацион технологияларни ишлаб чиқариш билан чекланиб қолаётган мамлакат эмас, балки барча соҳада илғор тажрибани қўллаб, тараққиёт сари дадил илдамлаётган давлат сифатида ном қозонмоқда.

Аҳоли сони бўйича дунёда иккинчи, иқтисодий салоҳияти бўйича етакчи ўринлардан бирида турадиган Ҳиндистон Ўзбекистоннинг истиқболли ва яқин ҳамкорларидан ҳисобланади. Шерикчилик фақатгина иқтисодий-ижтимоий ёки гуманитар соҳалар билан чекланмайди, балки турли истиқболли лойиҳаларни биргаликда амалга ошириш, инвестицияларни жалб қилиш ҳам икки давлат алоқаларининг манфаатларига тўла мос келади.

Андижон вилоятида ўзбек — ҳинд эркин фармацевтика зонасининг ташкилэтилиши ушбу салоҳиятдан унумли фойдаланиш сари ташланган улкан қадам бўлди. Чунки Гужарат Ҳиндистоннинг фармацевтика марказларидан бири ҳисобланади ва штатнинг мамлакат дори-дармон бозоридаги улуши 40 фоизни ташкил қилади.

Амар ЖУНЖУНВАЛА, «Веригроу Сингапур» компанияси президенти:

— 2012 йилда Наманган вилоятида ипак маҳсулотларини ишлаб чиқариш бўйича ­лойиҳани амалга ошириш учун 10 млн. АҚШ доллари миқдорида сармоя киритган эдик. Тўғри, ўша пайтларда ушбу жараёнда бир қатор қийинчиликларга дуч келдик. Бугунги кунда Ўзбекистон тез ривожланиб, янада очиқ давлатга айланмоқда. Бу ислоҳотлардан биз, инвесторлар ҳам беҳад мамнунмиз. Давлатингиз томонидан эмин-эркин бизнес юритишимиз учун қулай ­шароитлар яратиб бериляпти.

Айтиш жоиз, ҳинд тиббиёти ва фармацевтика-

сининг эришган ютуқлари ўзбекистонликларга яхши маълум. Мамлакатимизда яратилган қулай бизнес муҳити сабабли Ҳиндистоннинг тиббиёт муассасалари бизда ўз клиникалари филиалларини очиш истагини билдирмоқда.

Мегха ВАТС, «Пратикша хоспитал групп» компанияси ижрочи директори:

— Ўзбекистон билан ўзаро ҳамкорликдаги ишларимизга жуда катта ишонч ила қараяпмиз. Биз Тошкентда ўз филиалимизни очишни режалаштирдик. Бунинг бир қатор сабаблари бор. Аввало, мамлакатда Президент Шавкат ­Мирзиёев томонидан хорижлик сармоядорлар учун барча қулайлик ­яратиб берилмоқда. Энг муҳими, тадбиркорларнинг ҳуқуқ ва манфаатлари ишончли тарзда ҳимоя қилинаётгани бизни қувонтиради.

Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги алоқалар ахборот-коммуникация соҳаларида ҳам изчил ривожланмоқда. Ҳозирги кунда Ҳиндистон ахборот технологиялари ва дас­турий ишланмалар соҳасида энг илғор мамлакатлар қаторига киради ва дун­ёнинг юздан ортиқ давлатларига сифатли дастурий маҳсулотлар етказиб беради.

Мамлакатда дастурий маҳсулотлар экспортининг 90 фоизи 50 дан ортиқ шаҳарларда жойлашган технопарклардаги фирма ва компаниялар томонидан амалга оширилади. Мисол учун, Карнатака штатидаги Бангалор шаҳрида телекоммуникация, аэрокосмик соҳа учун юқори технологик ишланмалар ва дастурий таъминотлар тайёрланади.

Шамшод ХОН, АКТ таҳлилчиси:

— Ҳиндистонда АКТ соҳасини ривожлантиришга жиддий эътибор қаратилади. Бу эса ҳозирги юқори даражага етишимизга катта туртки бўлди ва натижада мамлакат иқтисодиёти ривожланди. Янги иш ўринлари яратилди, инвестицияларга кенг йўл очиб берди. Албатта, Ўзбекистон билан ушбу соҳада ўзаро ҳамкорлик алоқаларини янада мустаҳкамлашдан хурсандмиз.

Ҳиндистон билан тажриба алмашишга арзигулик яна бир соҳа борки, у ҳам бўлса — туризм. Сайёҳлик индустриясининг жадал ривожланиб бораётганини мамлакат ялпи ички маҳсулотида унинг ҳажми 10 фоиздан ортиқ эканлигида ҳам кўриш мумкин. Эътиборлиси, сўнгги 10 йил ичида Ҳиндистон бу соҳа ортидан тушаётган даромадни икки баравар оширишга эришди ва ҳозир туризмдан келаётган даромад 230 млрд. АҚШ долларидан ошмоқда.

Қисқаси, икки давлат ўртасида барча соҳада ўзаро манфаатларга бирдек мос келадиган алоқаларнинг янги босқичида кенг суръатларда ўсиш тенденцияси кузатиляпти. Давлатимиз раҳбарининг тўрт ой ичида иккинчи бор Ҳиндистонга ташриф буюраётганининг сабаби оддий: икки давлат ўртасидаги алоқаларнинг ўзаро ишонч, манфаатли ҳамкорлик ва истиқбол асосига қурилаётгани ва бу келажакда турли соҳаларда ҳамкорликни янада ривожлантиришга интилиш борлигидан далолат беради.

Раҳим ШЕРҚУЛОВ тайёрлади.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019