Ҳиндистонга ҳам чигирткалар “ҳужум“ бошлади

17:21 27 Май 2020 Дунё
432 0

Фото: vesti.ua

Айни пайтда чўл чигирткаларининг катта гуруҳи Ҳиндистоннинг ғарбий ҳамда марказий қисмидаги экин майдонларини вайрон қилмоқда. Бу ҳолат Ҳиндистонда охирги ўттиз йил ичидаги энг ёмон чигиртка “босқини” эканлиги айтилмоқда.

Ушбу ебтўймас зараркунандалардан азият чекаётган ҳудудларга кимёвий моддалар сочиш учун дронлар, тракторлар ҳамда машиналар юборилган. Чигирткалар аллақачон 50 минг гектардаги экинларни вайрон қилишга улгурган.

“Ҳар бири 1 квадрат километр майдонни эгалловчи 10 га яқин чигиртка тўдаси шу вақтгача Ражастон, Панжоб, Харяна ва Мадхя-Прадеш ва Уттар-Прадеш штатларини ўзларига “уй” қилиб олган.

Улардан энг кўп зарар кўрган Ражастон штатидир.

Таъкидланишича, бу йил чигиртка мамлакатга кутилганидан анча олдин келган.

Ҳиндистонда 1993 йилдан бери бунчалик катта ҳажмдаги чигиртка тўдаси кузатилмаган,дея хабар берган ташкилот.

Мазкур ҳашаротлар бу икки провинциядаги мавсумий экинларга жиддий хавф солмоқда ҳамда ўзи шундоқ ҳам коронавирус туфайли жорий қилинган чекловлар сабаб қийинчиликка дуч келаётган фермерларга яна бир жиддий муаммо туғдирди.

Мутахассислар ҳолат янада ёмонлашиб, июнь ойида Африкадан Покистон орқали Ҳиндистонга яна чигирткалар бостириб келиши мумкинлигидан огоҳлантирган.

БМТнинг Озиқ-овқат ва қишлоқ хўжалиги ташкилоти берган маълумотларга кўра, 40 миллиондан иборат чигиртка тўдаси 35 минг кишига ёки олтита филга етадиган овқатни еб битириши мумкин.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?