Ҳиндистонда коронавирусга чалинганлар сони 220 мингга яқинлашди

23:01 03 Июнь 2020 Дунё
161 0

Ҳиндистонда 3 июнь кунги ҳолатга кўра, коронавирусга чалинганлар сони 216 429 нафарга етди. Аҳоли сони бўйича дунёда иккинчи ўринда турувчи бу мамлакатда коронавируснинг авж нуқтаси ҳали етиб келмагани айтилмоқда.

Ҳиндистонда ўтган бир сутка давомида 8944 кишининг коронавирусни юқтириб олгани маълум бўлди.

«Биз вирус тарқалишининг авж палласига етиб боришимизга ҳали анча бор», дейди шифокор Ниведита Гупта. Бундан аввал ҳукумат вакиллари янги касалланиш ҳолатларининг камайиши июннинг охирида ёки июлда бошланиши мумкинлигини айтганди. Аммо карантин чекловлари тугатилганидан кейин янги касалланганлар сони тезлик билан ошиб бормоқда.

Ҳозирда Ҳиндистонда вируснинг ўлим даражаси бошқа мамлакатларга қараганда анча паст бўлиб турибди. Мамлакатда шу пайтгача 6087 киши коронавирусдан вафот этган. 103 949 киши вирусни енгган бўлиб, 106 393 киши касалхонада даволанмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?