Ҳиндистонда икки бошли ноёб акула тутиб олинди

14:16 16 Октябр 2020 Дунё
234 0

Ҳиндистондаги Сатпати қишлоғида яшовчи Нитин Патил акуланинг икки бошли боласини тутиб олди. Бу ҳақда , деб хабар бермоқда Hindustan Times. хабар берди.

Ажабланарли томони, балиқчи камёб жониворни бир неча бор суратга тушириб, сўнгра уни яна денгизга қўйиб юборди. 

“Биз илгари бундай нарсани ҳеч кўрмаган эдик. Бизнинг фикримизча, бу йирик акуланинг боласи бўлиши мумкин эди. Биз мумбайлик тадқиқотчиларга фотосуратларни тақдим этдик ", дейди у. 

Биолог Ачилешнинг сўзларига кўра, Ҳиндистоннинг қирғоқ сувларида икки бошли акулалар жуда кам учрайди. Эҳтимол, бу сариқ ёки ўткир бурунли акула ёки узун бурунли акуланинг эмбрионидан чиққан. Иккала тур ҳам тирик туғадиган турга мансуб бўлиб, Махараштра сувларида учрайди.

Таъкидланишича, худди шундай икки бошли акула 1964 йилда Гужарат штатида, икки бошли сариқ акула эса 19 йил олдин Карнатакада ушланган.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?