Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик коронавирус касалхоналаридан бири очилди

21:42 29 Июнь 2020 Дунё
197 0

Ҳиндистонда дунёдаги энг йирик коронавирус билан касалланган беморларни даволаш учун шифохона очилди. Таъкидланишича, ўша куни мамлакатда бир кунда коронавируснинг янги ҳолатлари рекорд даражада кўпайган.

Sardar Patel COVID Care Centre парваришлаш маркази Ҳиндистоннинг 10 минг беморга мўлжалланган энг йирик тиббий муассасасидир. У якшанба куни қисман иш фаолиятини бошлади. Ҳозирда шифохона 2000 беморни қабул қила олади. Касалхона чоршанба куни тўлиқ қувват билан ишлай бошлайди.

Sardar Patel COVID Care Centre хизмат кўрсатиш маркази «дунёдаги энг катта шифохоналардан бири» эканлиги айтилмоқда.

Сўнгги маълумотларга кўра, мамлакатда 19 906та коронавирус инфекцияси қайд этилган, 410 киши вафот этган, натижада коронавирусга чалинганлар умумий сони 528 859 нафарга етган, вафот этганлар сони эса 16 095 нафар.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?