Ҳиндистонда 32 ёшли Ўзбекистонлик аёл ҳужум ва зўрлашга учради

10:22 16 Август 2019 Жамият
430 0

Иллюстратив фото

Ўзбекистоннинг Ҳиндистондаги Элчихонаси Консуллик бўлими Деҳли шаҳрида 32 ёшли мамлакатимиз фуқароси ҳужум ва зўрлашга учрагани тўғрисида ОАВда тарқатилган маълумотни тасдиқлади. Бу ҳақда ТИВ хабар берди.

Элчихона вазиятни назоратга олди ва Ҳиндистон пойтахти полиция вакиллари билан алоқа ўрнатди. Маълум қилинишича, уч гумонланувчи ҳибсга олинган ва тергов ишлари олиб борилмоқда.

Консуллик-ҳуқуқий департаменти Ҳиндистондаги Ўзбекистон фуқаролари зарур ҳолатларда мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонасига мурожаат қилишлари мумкинлиги эслатади: (9111) 24670774, 24670775, 24105640.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?