Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги вазият нега  кескинлашмоқда?

11:02 06 Август 2019 Дунё
342 0

 Ҳиндистон ҳукумати ўз бошқаруви остига Кашмир ҳудудини махсус имтиёзлардан маҳрум қилиш тўғрисида қарор қабул қилаётгани маълум бўлди. Бу ҳақда BBC хабар берди. 

Бундан бир ҳафта муқаддам Ҳиндистон ҳудудга минглаб ҳарбийларни юборган ва назоратни кучайтирган эди.

Ҳиндистон ҳукуматининг бундай кескин амалларига нима сабаб бўлгани ҳозирча номаълум қолмоқда.

Жамму ва Кашмир Ҳиндистон штатлари ичида энг кўп мустақилликка эга бўлган ҳудуд ҳисобланади. Кашмир айнан шундай мустақиллик шарти билан Ҳиндистонга қўшилган эди.

Эндиликда, ҳудуд мустақиллигини тортиб олиш ортидан кенг кўламли норозилик ҳаракатлари ва зўравонликлар бошланиши кутилмоқда.

Кузатувчилар Ҳиндистоннинг ҳудудга қўшин жойлаштираётганига Кашмирда ўрнашиб олган жангари кучларнинг эҳтимолий фаоллашгани туртки бераётган бўлиши мумкинлигини айтади.

Ҳиндистон бундай кучларни қўллаб-қувватлашда Покистонни айблайди, аммо Покистон буни инкор этади.

Ҳар икки давлат Кашмирни тўлиқ бошқаришга даъвогарлик қилиб келади.

Кашмир билан боғлиқ янги қарор Покистон томонидан кескин кутиб олинган. Ушбу давлат ТИВ “Жамму ва Кашмир халқаро тан олинган можароли ҳудуд эканли”ги ҳақида баёнот берган. Ҳиндистон эса қуролли кучларини юқори даражада тайёр ҳолатга келтирган. 

Икки давлат ўртасида яна можаро келиб чиқиши мумкин.

Маълумот учун, ушбу ҳудуддаги вазият БМТ томонидан кафолатга олинган. Ушбу ташкилот ҳарбий миссияси 1949 йилдан буён Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги чегара чизиқлари мониторингини амалга ошириб келади. 

Покистон охирги ҳолат бўйича БМТга мурожаат қилган. БМТ Бош котиби Антониу Гутерриш эса Ҳиндистон ва Покистон ҳукуматларини максимал даражада босиқ бўлиш талаби билан мурожаат этган.

Хабарингиз бор, ядро қуролига эга Ҳиндистон ва Покистон ўртасидаги қарама-қаршилик дунёда безовталик уйғотиб келади. 

Ҳозиргача ушбу икки давлатда махсус ядро қуроллари миқдори номаълум. Аммо Стокгольм тинчлик муаммолари тадқиқотлари институт(SIPRI) маълумотларига кўра, Ҳиндистонда 120-130 та ядро қуроли бор ва мамлакат уларнинг захирасини кўпайтириб боряпти. Покистонда эса бу сон 140 тани ташкил этади. У ҳам бу борадаги ишлаб чиқаришни интенсив кўпайтириб боряпти.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019