Ўзбекистон ва Ҳиндистон тиббиёт йўналишида қандай қўшма лойиҳаларни амалга оширмоқда?​

13:25 08 Сентябр 2020 Жамият
223 0

Ўзбекистонда тиббиёт тизимини такомиллаштириш, уни илғор хорижий стандартлар асосида ташкил этиш, соҳага хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш бўйича амалга оширилаётган ишлар доирасида мамлакатимизнинг Деҳли шаҳридаги элчихонаси томонидан Ҳиндистоннинг “Pratiksha Hospitals Group” компанияси бошқарувчи директори Нишант Бажаж билан учрашув ўтказилди.

Ҳиндистонлик тадбиркор “Pratiksha Hospitals” клиникаси иштирокидаги Самарқанд шаҳрида кардиология йўналишига ихтисослашган замонавий тиббиёт маркази лойиҳасида амалга оширилаётган ишлар ҳақида тўхталиб ўтди.

«Қарийб 6 ойдан буён бутун жаҳон миқёсида давом этаётган пандемия шароитидаги турли қийинчиликларга қарамасдан ўзбекистонлик ҳамкорларимиз билан қўшма лойиҳадаги ишлар суръатини сусайтирмасликка ҳаракат қилдик. Режага кўра биринчи босқичда 80 ўринли шифохона ўз фаолиятини бошлайди. Лойиҳани ишга тушириш билан боғлиқ барча ишларни 2020 йил охирига қадар якунлашни режалаштирганмиз», - дея таъкидлади Н.Бажаж.

Шунингдек, яқин келажакда “Pratiksha Hospitals Group” томонидан Самарқанд шаҳрида яна бир қўшма лойиҳа – энг сўнгги ускуналар билан жиҳозланган кўп тармоқли шифохона қуришга тайёргарлик кўрилмоқда.

Бундан ташқари, ҳинд компанияси томонидан Термиз шаҳрида замонавий диагностик марказ ва клиника ташкил қилиш лойиҳасини амалга ошириш бўйича ҳам маҳаллий ҳамкорлар билан тегишли ишлар давом эттирилмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?