Ҳиндистон компанияси Ўзбекистон авиация бозорига кирмоқчи

17:44 04 Октябр 2019 Жамият
171 0

Яқинда Транспорт вазирлигида Ҳиндистоннинг “Delhi International Airport Limited” компаниясининг молиявий директори Санжив Эдвард бошчилигидаги делегация аъзолари билан учрашув бўлиб ўтди. Унда Навоий аэропорти базасида ташкил этилган халқаро интермодаль логистика марказининг самарадорлигини ошириш масаласи муҳокама этилди. Муҳокамалар давомида Санжив Эдвард Ҳиндистон томони юк ва йўловчи ташиш жараёнида мамлакатимизнинг транзит салоҳиятидан кенг фойдаланиш орқали ҳамкорлик алоқаларини янада ривожлантиришдан манфаатдор эканлигини маълум қилди. У, шунингдек, “DIAL” компанияси Навоий ва Деҳли аэропортларини юк ташувлари йўналишида бир-бирига боғловчи тизимни яратиш масаласини кўриб чиқишга тайёрлигини билдирди. Бу ҳақда вазирлик матбуот хизмати хабар берди.

“Мен, Навоий аэропорти Марказий Осиё минтақасининг энг йирик қуруқлик портига айлана олишига ишонаман. Чунки бунинг учун барча асослар мавжуд”,- деди Санжив Эдвард. 
Ҳиндистон компанияси, шунингдек, авиаташувлар билан боғлиқ ҳужжатлар ва жараёнларнинг IT ечимларини амалиётга жорий этиш йўналишида ҳам ҳамкорлик қилишга тайёрлигини маълум қилди.

Учрашув давомида томонлар авиация соҳасида юк ва йўловчи ташиш йўналишида алоҳида ишчи гуруҳларини шакллантириб, ҳамкорлик алоқаларини йўлга қўйиш бўйича келишиб олишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019