Ҳиндистон компанияси Наманганда балиқчиликни ривожлантириш бўйича ўз лойиҳасини тақдим қилди

11:20 21 Август 2019 Жамият
195 0

Иллюстратив фото

Мамлакатимизда балиқчилик соҳасини  ривожлантириш ва унга  чет эл капиталини жалб қилиш бўйича  самарали ишлар амалга оширилмоқда. Наманган вилояти ҳокимлигида бўлиб ўтган учрашувда  балиқчилик саноатини ривожлантириш ва экспортини йўлга қўйиш бўйича Ҳиндистон Республикасининг “Skandic Aqua Solutions” компанияси вакиллари ўз лойиҳаларини тақдим қилдилар. Меҳмонларни  Наманган вилоят ҳокими Хайрулло Бозоров қабул қилди. 

Учрашув давомида Наманганда балиқчилик соҳасида қилинган ишлар,  уни янада  кенгайтириш учун барча  шароитлар мавжудлиги такидланди. Ўз навбатида “Skandic Aqua Solutions” компанияси томонидан режалаштирилаётган лойиҳа салоҳияти, унинг ижроси билан йилига қанча маҳсулот экспорт қилиш мумкинлиги баён этилди.

– Наманганга келганимдан жуда хурсандман. Биз Норвегияда соломон ва фарел балиқларини етиштирамиз ва бу бизнесни сизнинг вилоятингизда ҳам амалга оширишни ният қилганмиз. Режалаштираётган лойиҳамизнинг кўлами анча катта. Унинг  доирасида йилига 2500 тонна фарел балиқлари етиштирилади, бу, кунига 6800 кг махсулот,  деганидир.  Ҳаракатимиз  асосан экспортга мўлжалланган бўлиб, ички бозорга ҳам махсулот етказиб берилади, – дейди  “Scandic Aqua Solutions” компанияси ижрочи директори Гисле Ларсен.

Учрашув якунида вилоят ҳокими инвесторларга барча шароитлар яратилганини, лойиҳани амалга ошириш мобайнида хар тарафлама ёрдам берилишини таъкидлади.

Қудратилла НАЖМИДДИНОВ. 
/”Халқ сўзи”/.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019