Ҳинд компанияси ўзбек олимлари яратган технологияни тижоратлаштириш имкониятини кўриб чиқади

16:27 21 Декабрь 2018 Иқтисодиёт
864 0

Иллюстратив фото

“Халқ сўзи Online”/Дилмурод Содиқов. Инновацион ривожланиш вазирлигида Ўзбекистон ва Ҳиндистон ўртасидаги савдо-иқтисодий муносабатларни янада кенгайтириш ишлари доирасида Ҳиндистоннинг “Arvind Limited” текстиль компанияси раҳбарлари билан учрашув бўлиб ўтди.

“Arvind Limited” текстиль маҳсулотларини ишлаб чиқарувчи ва экспорт қилувчи корхоналар ичида Ҳиндистондаги энг йирик ва дунёдаги тўртинчи компания ҳисобланади. Йиллик пул айланмаси 2 млрд. АҚШ долларга тенг. Текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқариш билан бир қаторда компания қишлоқ хўжалиги соҳасида ҳам фаолият юритиб, телекоммуникация, инжиниринг ва кўчмас мулк билан боғлиқ хизматлар кўрсатади”, - дейди “Arvind Limited” компаниясининг пахтачилик ва агробизнес бўйича директори Прагнеш Шах.

Учрашувда мамлакатимизда амалга оширилаётган янги иқтисодий-инвестицион сиёсат, хорижий инвесторларга яратилаётган шароитлар, шунингдек, текстиль соҳасида кластер лойиҳаларини амалга ошириш имкониятлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди.

Жумладан, пахта етиштириш ва қайта ишлаш ҳамда текстиль маҳсулотлари ишлаб чиқарувчи агро-текстиль кластерини яратиш масалалари муҳокама этилди. Шу билан бирга меҳмонларда ўзбек олимлари томонидан яратилган пахта ген-нокаути технологияси катта қизиқиш уйғотиб, мазкур технологияни тижоратлаштириш имкониятларини кўриб чиқишлари мумкинлигини маълум қилишди.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019