Ҳинд фильмида ўзбек актёри суратга тушмоқда

10:51 18 Октябр 2019 Маданият
285 0

Ҳиндистоннинг энг йирик кинокомпанияларидан бири ҳисобланган Panorama Studios Ўзбекистонда “Khuda Hafiz” номли романтик жангари фильмни суратга олиш ишларини бошлади. Бу ҳақда “Ўзбеккино” хабар берди.

Фильм режиссёри сифатида Фарук Кабир иштирок этмоқда. “Khuda Hafiz” фильмини суратга олишда қатнашиш учун Ҳиндистондан 130 киши ҳамда АҚШ, Россия ва қатор Европа мамлакатларидан 30 киши Ўзбекистонга келган.

Шу билан бирга ижодий жараёнда Ўзбекистондан ҳам актёрлар, техник ходимлар жалб қилинмоқда. Ўзбекистондаги суратга олиш ишлари бюджети бир миллион долларга яқинни ташкил қилиши кутилмоқда. Фильм Тошкент ва Хива шаҳарларида суратга олинади. Шундан сўнг ижодий гуруҳ ўз ишини Ҳиндистонда давом эттиради.

Ушбу лойиҳада Муқимий театрининг маҳоратли актёри Отабек Ҳақбердиев ҳам суратга тушмоқда.


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Муштарийлар учун ажойиб янгилик!

Юқоридаги суратда бунинг учун нима қилиш лозимлигини томоша қилишингиз мумкин.

09 Декабрь 2019