Ҳеч ким жонимга қасд қилмаганлигини маълум қилмоқчиман — Кушербоев

17:25 27 Октябр 2020 Жамият
553 0

Бўлаётган хавотирли қўнғироқларни инобатга олиб, мен билан ҳаммаси жойида эканлиги ва ҳеч ким жонимга қасд қилмаганлигини маълум қилмоқчиман, дея ижтимоий тармоқлардаги хабарларга муносабат билдирди депутат Расул Кушербоев.

"Умид қиламанки, бундан кейин ҳам ҳеч ким бундай қилмайди.

Фурсатдан фойдаланиб, асоссиз хавотирларнинг олдини олиш мақсадида барча блогерлардан ахборот тайёрлаш ва тарқатишда ахборотнинг мазмуни, матни ва тасвирлари бир бирига мос бўлишига эътибор қаратишларини сўраб қолардим.

Ноқулайлик ва хавотирлар учун узр сўрайман", дейди депутат.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?