Ҳаж пайтида "COVID19"га чалиниш ҳолати аниқланмади

11:34 02 Август 2020 Дунё
175 0

Жорий йил чекланган миқдорда зиёратчилар қабул қилинган ҳаж мавсумида қатнашганларнинг барчаси соғ-саломат. Бу ҳақда қироллик раҳбарияти маълумот берди, дейилади РИА Новости хабарида.

«Зиёратчиларнинг саломатлиги аъло даражада. Ҳозирги вақтгача коронавирусга чалинганлар аниқлангани йўқ», - дейилади жумладан баёнотда.

Саудия Арабистони ҳукумати ҳар эҳтимолга қарши ҳаж амаллари ўтказиладиган жойларда касалларни ётқизишга мўлжалланган койкалар ва изоляция учун жойларни тайёрлаб қўйганди.

Амалларни бажаришда ҳожиларни тиббиёт ходимлари доимий равишда кузатиб боряпти. Зиёратчилар тиббиёт ниқобларида, ижтимоий масофани сақлаган ҳолда ҳаракатланишмоқда.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?