Ҳаётимизнинг барча соҳасини ислоҳ этиш — устувор мақсад

03:43 28 Февраль 2019 Сиёсат
559 0

Иллюстратив фото

Бугун Тошкентда Олий Мажлис Сенатининг ўн саккизинчи ялпи мажлиси очилади.

Кун тартибидан жамият ҳаётининг барча соҳасини изчил тараққий эттириш, инсон ҳуқуқ ва манфаатларини кафолатлаш, мамлакатимизда олиб борилаётган ислоҳотлар самарадорлигини тубдан кучайтиришга қаратилган 20 дан ортиқ масалалар ўрин олган.

Шунингдек, сенаторлар Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман)нинг ҳамда адлия вазирининг ҳисобот ва ахборотларини эшитади. Қашқадарё вилояти ҳокими парламент вакилларига ҳудудларни ривожлантириш ҳамда халқ депутатлари маҳаллий Кенгашлари фаолияти ҳақидаги ҳисоботини тақдим этади.

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?