Ҳавода йўловчи самолётнинг двигатели портлаб кетди

14:42 18 Апрель 2018 Дунё
1146 0
Фото: Marty Martinez/Facebook

АҚШнинг “Southwest Airlines” авиакомпаниясига тегишли йўловчи самолёти двигателларидан бири самода портлаб кетди. 

Оқибатда бир киши ҳаётдан кўз юмди, яна етти нафари жароҳатланди. Фожиа пайтида ҳатто бир йўловчи двигатель парчалари синдириб юборган иллюминатордан ташқарига чиқиб кетишига бир баҳя қолган.

Бахтсиз ҳодиса “Нью-Йорк – Даллас” йўналишида ҳавога кўтарилган “Boeing 737-70” лайнерида рўй берди. Фавқулодда вазият пайтида унинг бортида 144 нафар йўловчи ва 5 нафар экипаж аъзоси бўлган.

“NBC” телеканалининг хабар беришича, самолёт осмонга кўтарилгандан 20 дақиқа ўтиб двигателлардан бири ёнган ва портлаган. Унинг синиқлари ҳаво кемаси ойнасини парчалаб юборган, қанот ва фюзеляжга зарар етказган.

Гувоҳларнинг айтишича, портлашдан сўнг бир аёл кишини синган ойна ўзига тортиб кетаётган пайтда бошқа бир йўловчи уни ушлаб олиб, ҳаётини сақлаб қолган. 

Самолёт эса Филадельфиядаги аэропортга фавқулодда қўндирилди.
Хавфли рейс йўловчиларидан бири блогер Марти Мартинез ҳаво транспорти бортидан туриб тўғридан-тўғри трансляция олиб борган. Кадрлардан кўриниб турибдики, Мартинез ойна яқинидаги ўриндиқда ўтирибди ва кислород ниқоби кийиб олган. 

Фото: Marty Martinez/Facebook

Кейинчалик у ўша пайтда ҳаёт билан видолашишга тайёр бўлиб турганини тан олди.  

Тавсия этамиз

Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?