Ҳаво шарида саёҳат

10:35 24 Май 2018 Жамият
642 0
Фото: zamin.uz

Хива шаҳрида ҳаво шарида учиш акцияси ташкил қилинди. Ички туризмни ривожлантириш мақсадида ўтказилган мазкур тадбирда ҳудуддаги болалар шаҳарчаси тарбияланувчилари ҳамда эҳтиёжманд оилаларнинг фарзандлари очиқ осмон остидаги музей шаҳарни баландликдан туриб томоша қилиш имконига эга бўлдилар.

— Ҳаво шарида учишни телевизорда кўриб, ҳавасим келарди, — дейди тарбияланувчи Шаҳноза Ниёзметова. — Бугун ниятимга етдим. Шаҳардаги обидаларни юқоридан томоша қилиш бошқача бўларкан. Жуда катта таассурот олдим.

Хивада сайёҳлар эътиборини нафақат тарихий ёдгорликлар, балки замонавий ажойиботлар орқали ҳам жалб қилиш чоралари кўрилмоқда. Яқинда шаҳарга ҳавода муаллақ турувчи дарвеш аттракциони олиб келинган эди. Энди эса улкан ҳаво шари кўпчилик эътиборини тортаяпти.

— Бугунги хайрия акциясида болаларни ҳаво шарлари ҳақида маълумотлар билан таништирдик, — дейди Аэронавтика федерациясининг Хоразм  вилояти филиали директори Илҳом Сетматов. — Учиш жараёнида уларга малакали мутахассисларимиз хизмат кўрсатишди. Бундай саёҳатга нафақат ёшларда, балки хорижлик меҳмонларда ҳам қизиқиш катта. “Ичан-Қалъа” давлат музей-қўриқхонасини 

100 метр баланддан томоша қилиш, шаҳарнинг бетакрор гўзаллигидан баҳраманд бўлиш ва уни фотосуратларда акс эттириш барчага завқ-шавқ бағишлайди.

Одилбек ОДАМБОЕВ,
«Халқ сўзи» мухбири.

 


Изоҳлар

Ҳозирча ҳеч ким фикр билдирмаган. Балки Сиз биринчилардан бўларсиз?


Кўп ўқилганлар

Afisha

Президент топшириқлари қандай бажарилмоқда? Мутасаддилар жавоб берадилар

Ёдингизда бўлса, Президентимиз жорий йил 11 январь куни халқ депутатлари Самарқанд вилояти Кенгашининг навбатдан ташқари сессиясида туман ва шаҳар фаоллари мурожаатларини тинглар экан, улар кўтарган муаммоли масалаларни қисқа муддатда ҳал этиш юзасидан мутасаддиларга тегишли топшириқ ва кўрсатмалар берган эди.

05 Февраль 2019